Доннарумма барибир "Реал"га ўтади, фақат...

“Милан” клуби дарвозабони Жанлуижи Донаррумма барибир “Реал”га ўтадиган бўлди. Фақат бу ёзда эмас, балки кейинги ёзда. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра 18 ёшли голкипер тез орада “россонерилар” билан шартномасини узайтиради. Унинг маоши эса йилига 5 млн еврони ташкил этади. Янги келишувга кўра, футболчининг товон пули уни кейинги ёзда сотиб оладиган “қироллик клуби”ни қониқтирадиган даражада белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Доннарумманинг агенти Мино Райола мижози Европа чемпионатидан қайтганидан сўнг, “Милан” билан музокараларни бошлаши ҳақида хабар берган эди. Ундан бироз кейинроқ “россонерилар” спорт директори Массимилиано Мирабелли Доннарумма борасида барчаси жойида экани ва ҳеч қандай ҳавотирга ўрин йўқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!