Доннарумма билан боғлиқ ҳолат хали ўзгармади

24 июнь,2017, 23:49 394

Доннарумма билан боғлиқ ҳолат хали ўзгармади

Италиянинг “Милан” клуби бош директори Марко Фассоне дарвозабон Жанлуиджи Доннарумма билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

“Трансфер ойнаси хали очиқ. Кутиш керак. Доннарумма билан боғлиқ вазиятда хали ўзгариш бўлмади. Воқеалар ривожини кутамиз. Бироқ бизда кўп вақт қолмади.

Биз мавсум олди тайёргарлиги бошлангунига қадар жамоани кучайтириш ҳаракатидамиз”, – деб айтиб ўтди Фассоне.

Илгарироқ, Доннарумманинг агенти Мино Раёла 18 ёшли кипер “россонерилар” билан янги шартнома имзоламаслиги ҳақида айтиб ўтган эди.