Доннарумма кетиш ёки қолиш борасида бир қарорга келди

24 апрель, 19:10 332

Доннарумма кетиш ёки қолиш борасида бир қарорга келди

“Милан” клуби дарвозабони Жамлуиджи Доннарумма жамоадан кетиш нияти йўқ эканлигини маълум қилди. 18 ёшли ажойиб дарвозабоннинг хизматларига бир қатор гранд клублар қизиқиш билдираётган бўлсада, кипер бунга эътибор ҳам қаратаётгани йўқ. Ёш дарвозабоннинг амалдаги шартнмоаси эса 2018 йил ёзда тугайди. Бироқ янги шартнома ҳам хали тузилганича йўқ.

“Ўтган ҳафта биз Доннарумманинг агенти билан музокаралар ўтказдик. Биз Доннарумманинг ўзида ҳам “Милан” сафида қолиш истаги бор ёки йўқлиги билан қизиқдик. Унинг жавоби биз учун ижобий бўлди. У “Милан”да бахтли ва бу ерда ўйнашда давом этмоқчи. Энди биз унинг агенти билан янги шартнома шартларини келишиб олишимиз керак” –, деб айтиб ўтди “россонерилар”нинг янги спорт дирекори Массимо Мирабелли.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.