Доннарумма қаҳрамон бўлган, аммо “Милан” ютқазган ўйин (Видео)

11 март, 09:50 377

Доннарумма қаҳрамон бўлган, аммо “Милан” ютқазган ўйин (Видео)

 

Италия чемпионати 28-турида "Ювентус" жамоаси ўз майдонида "Милан" футболчиларини қабул қилди. Итальянча "Эл-Класико"да туринликлар сўнгги дақиқада киритилган гол эвазига зафар қучди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Бенатия ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Карлос Бакка ҳисобни тенглаштирди. Ўйин якунида ҳакам миланликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Дибала уни аниқ амалга оширди.

Қайд этиш керакки, ўйин давомида “Милан” посбони Жанлуижи Доннарумма кўплаб сейвларни амалга оширди. Аммо бу миланликларга ёрдам бермади.