Доннарумма якуний қарорини қачон айтишини маълум қилди

26 июнь, 20:15 334

Доннарумма якуний қарорини қачон айтишини маълум қилди

Италиянинг “Милан” клуби дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма клуб шартнома имзолаш ёки имзоламаслиги тўғрисидаги қарорни 14 июлга қадар маълум қилади. Бу ҳақда “Premium Sport” хабар бермоқда.

Ушбу манбанинг ёзишича, 18 ёшли кипернинг агенти Мино Раёла ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати якунланганидан сўнг, “россонерилар” раҳбарияти билан яна учрашув ўтказади.

Маълумот учун, Доннарумманинг агенти “Милан” томонидан берилган янги беш йиллик шартномани мижози имзоламаслигини айтиб ўтган эди.