Доннарумманинг агенти "Милан"га шарт қўймоқчи

3 июнь,2017, 18:55 344

Доннарумманинг агенти

“Милан” ҳамда унинг иқтидорли дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ўртасидаги шартнома нега ҳалигача узайтирилмаётганлигининг сабаби ошкор бўлди.

Маълум қилинишича, 18 ёшли дарвозабон келажакда ҳам “россонерилар” сафида тўп суришга қарши эмас. Бироқ, унинг агенти Мино Райола “Милан” раҳбарияти билан келиша олмаяпти.

Гап шундаки, Райола янги шартномага кўра Доннарумманинг товон пулини 100 млн евродан ортиққа белгиланишини талаб қилмоқда. Бундан ташқари у агар “Милан” ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса, мижозини бошқа кучлироқ жамоага қўйиб юбориш шартини ҳам қўймоқда.

Ўз навбатида “Милан” раҳбарияти иқтидорли дарвозабони билан 11 июндан кечиктирмай, аниқроғи у Италия терма жамоасидан қайтиши билан янги келишувни имзолаб олмоқчи.

Таъкидлаш керакки, “Манчестер Сити” Эдерсонни сотиб олганидан сўнг, Доннаруммани ўз сафида кўришни истаган фақатгина “Манчестер Юнайтед” қолди. Агар, “қизил иблислар” Давид Де Хеани “Реал”га сотишса, у ҳолда италиялик дарвозабонни жамоага олиб келишлари мумкин.

А Серия. “Милан” мавсумни мағлубият билан тугатди

"Милан" Доннаруммани ўзида сақлаб қолишнинг антиқа усулини ўйлаб топди