Доннарумманинг агенти мижозини қўрқитгани учун "Милан"дан ўч олмоқчи

18 июнь,2017, 16:15 425

Доннарумманинг агенти мижозини қўрқитгани учун

Хабарингиз бор, ўтган чоршанба куни “Милан” раҳбарияти яна бир йилдан сўнг шартномаси тугайдиган жамоа дарвозабони Жанлуижи Доннарумма “россонерилар” билан келишувни узайтиришни истамагани ҳақида эълон қилган эди. Шундан сўнг, “Милан”клуби “қулоқсиз” футболчини жазолаш мақсадида уни янги мавсумда заҳира ўриндиғига “михлаб” қўйиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Бу мавзу ҳақида бугун яна янги хабарлар пайдо бўлиши мумкин. Боиси, шу пайтгача жим бўлиб келган 18 ёшли голкипернинг агенти Мино Райола бугун ушбу масала юзасидан матбуот анжумани ташкил қилмоқда.

Айтиш керакки, “Милан” ҳамон Доннарумма борасида умидини узгани йўқ ва шу сабабли ҳис клуб спорт директори Массимилиано Мирабелли футболчини кўндириш учун Польшага йўл олган. Эслатиб ўтамиз, Доннарумма у ерда Италия ёшлар терма жамоаси билан Европа чемпионатида иштирок этмоқда.