"Дўстлик-AIN" "Пахтакор"ни "янчиб" ташлади

Мини-футбол бўйича Олий Лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 3-тур иккинчи куни тақвимидан ўрин эгаллаган "Пахтакор" - "Дўстлик-AIN" учрашуви якунига етди.

Қаршиликларнинг тўлиқ устунлигида кечган баҳс эса 2:10 натижаси билан якунланди. Хусусан, учрашувнинг 5-дақиқасида Бахтиёр Бобоев томонидан бошланган голлар шоусига “шерлар”дан Шомақсуд Шобахромов 25-дақиқага келибгина 1 та гол билан жавоб берди.

Ушбу голдан руҳланган “Пахтакор” Умиджон Зайнитдинов 32 дақиқада урган голи эвазига ҳисобни 9:2 кўринишигача олиб келди, аммо баҳснинг 38 дақиқасида Ойбек Полвонов “Пахтакор” дарвозасини ишғол этиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ Бекободнинг "Металлург" клуби "Бунёдкор" устидан ғалаба қозонган эди.

"Пахтакор" - "Дўстлик-AIN" 2:10

Голлар: Ш.Шобахромов 25, У.Зайнитдинов 32 - Б.Баратов 5, Ш.Мустафоев 12, Ш.Аҳмедов 14, А.Усмон 16, 38, А.Ибрагимов 18 (пен.), О.Полвонов 18, 39, Ф.Фахриддинов 19, 20

"Пахтакор" (биринчи бешлик): Мирислом Миралиев, Алексей Локтионов, Линар Габдурафиков, Умиджон Зайнитдинов, Артур Аминов.

Захира: Элёр Самадов, Александр Картаузов, Миржавоҳир Мирҳамидов, Маҳмуджон Ҳасанжонов, Шомақсуд Шобахромов, Санжар Ауҳатов, Соҳиб Набиев, Сафид Шарипов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!