Достонбекдан уч жангда уч нокаут

  • 6 ноябрь, 2016, 09:35
  • 0
  • Бокс

Истеъдодли боксчимиз Достонбек Турдиев профессиоанл боксчилик фаолиятини уч ой муқаддам бошлаган бўлишига қарамай, учинчи жангида ҳам рақибини нокаутга учратди.

Ўзбек бокмс мактаби тарбияланувчиси навбатдаги жангини Россияда ташкил этилган профессионал бокс кечасида ўтказди. Россиялик Сергей Данилов билан куч синашган ҳамюртимизга рақибини рингга қулатиш учун икки дақиқадан кўпроқ вақт кифоя қилди.

Биринчи раундда кучли зарба ўтказиб юборган Сергей Данилов Достонбек Турдиевнинг ғалабасини тан олишга мажбур бўлди.

Достонбек Турдиевга профессионал рингдаги фаолиятида улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!