Драган Черан – чемпионат тўпурарига айланди!

1 апрель, 10:37 319

Драган Черан – чемпионат тўпурарига айланди!

 

Драган Черан ўтган уч учрашувда тўрт марта дарвозаларни ишғол қилди. Бу билан у нафақат “Насаф” жамоасининг тўпурари, балки чемпионат тўпурарига ҳам айланди.

Айниқса у 30 март куни ўтказилган “Сўғдиёна” жамоасига қарши учрашувда, жуда чиройли тарзда жарима тўпини голга айлантирди ва беллашувда ўзининг илк дублини қайд этди. Бунда биз унинг жарима тўпларини амалга оширишда ҳам катта маҳорат соҳиби эканлигини кўрдик.

“Насаф”нинг яна бир ҳужумчиси Шахбоз Эркинов кубок баҳсларининг тўпурари бўлиб турибди. У “Локомотив-БФК”га қарши учрашувда тўрт марта гол урганини эслатиб қўймоқчимиз.

Яна шуни эслатиб ўтишимиз жоизки, Драган Черан ўтган йилги мавсумнинг иккинчи ярмидан қаршиликлар сафида ҳаракат қилиб, рақибалр дарвозасини 12 марта ишғол қилган эди.

Яна бир факт, “Насаф”нинг моҳир ярим ҳимоячиси Баҳром Абдураҳимов, жамоанинг бу йилги чемпионатдаги илк голини киритган ўйинчи саналади.