Дракслер Конфедерациялар кубоги-2017да Германия термаси сардори бўлади

7 июнь, 18:30 276

Дракслер Конфедерациялар кубоги-2017да Германия термаси сардори бўлади


Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёвнинг сўзларига кўра, ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер Конфедерациялар кубоги-2017 баҳсларида Бундестим сардори сифатида ҳаракат қилади.

Дракслер терма жамоа сардори бўлади. Дания билан бўлган ўйинда жавобгарликни ўзига олиб, шерикларни ортидан эргаштира олди, – дейди Лёв.

Эслатиб ўтамиз, Конфедерациялар кубоги-2017 “В” гуруҳида Германия Чили, Камерун ва Австралия термалари Билан куч синашади.