Дракслер ёзда Ўзилни ПСЖга ўтишига умид қилмоқда

15 апрель,2017, 11:05 368

Дракслер ёзда Ўзилни ПСЖга ўтишига умид қилмоқда

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер терма жамоадаги шериги Месут Ўзилни парижликлар сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Sportsmole нашри хабар бермоқда.

“Ҳа, дўстимни бу ерда кўришни истайман. Ўзилнинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси сўнгги бир йилни ҳисобга олмаганда деярли тугаб бўлди. У буюк футболчи. У билан терма жамоада бирга ўйнаш менга жуда ёқади ва у билан ПСЖда ҳам бирга тўп суришни ҳохлайман. У айни дамда нималарни режалаштираётганини билмайман, аммо,  у бизнинг жамоага ўтса ажойиб бўлар эди”, - германиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзилнинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади.

Ўзил: “Арсенал”га ўтишимга Венгер сабабчи бўлган

Жозе Моуриньо: “МЮ” ҳимоячиси бўлганимда, ҳужумчилардан жаҳлим чиқарди

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.