Драматик кечган ўйинда "Арсенал" "Бёрнли"ни мағлубиятга учратди ва 2-ўринга кўтарилиб олди

Ҳозиргина Лондон шаҳридаги "Эмирейтс" ўйингоҳида Англия премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган "Арсенал" ва "Бёрнли" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.


Ўйинда дастлаб майдон эгалари ҳисобни очишди. Мустафи бурчакдан оширилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига аниқ жойлаб қўйди. Учрашув ҳаками 65-дақиқада "тўпчилар" аъзоси Гранид Жакани майдондан четлатди.

Камчилик бўлиб қолган "Арсенал" ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Мехмонлар белгиланган пенальтини аниқ амалга оширишди. Учрашув якунланишига 1 дақиқа қолганида ҳакам "Бёрнли" дарвозаси томон 11 метрлик зарба белгилади ва Алексис Санчес бундан оқилона фойдаланди. Якуний ҳисоб 2:1. 
Бу ғалабадан сўнг "Арсенал" мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!