Дрогба АҚШдаги илк голини Тиотега бағишлади

“Челси” жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба бугунги кунда АҚШда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи лигада иштирок этадиган “Финикс Райсинг” жамоасида тўп суришидан хабарингиз бор.

39 ёшли Дроба “Ванкувер Уэйткапс” жамоасига қарши ўйиннинг 40-дақиқасида жамоа сафидаги дебют голини киритишга муваффақ бўлди ва уни бундан бир неча кун олдидан вафот этган Шейк Тиотега бағишлади. Бундан ташқари у марҳумнинг оила аъзоларига хамдард эканлигини "Instagram"даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Қайд этиш жоиз, Дрогба мазкур ўйинда гол уришдан ташқари, шерикларини голли узатма билан таъминлашга ҳам муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!