Дрогба: Лукаку қандай қарорга келганини биламан

13 апрель, 21:15 441

Дрогба: Лукаку қандай қарорга келганини биламан

Лондоннинг “Челси” клуби собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба “Эвертон” форварди Ромелу Лукакунинг “аристократлар” сафига ўтиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Агар Лукаку “Челси”га ўтадиган бўлса, бу яхши бўлар эди. У бу жамоани билади ва бу ерда ўз вақтида эришмаган нарсаларига энди эришишни истайди. Ромелу энг зўри бўлишни ҳохлайди ва у бунинг учун тинмай ҳаракат қилмоқда. Мен у билан тезтез қўнғироқлашиб тураман. Агар у битта гол урса, яна гол уришини ҳохлайман. Ўртамизда илиқ муносабатлар бор. У ҳудди укамдек бўлиб қолган. У ажойиб футболчи.

- Сиз уни яхши биласизми?

- Жуда ҳам яхши биламан.

- Менимча, унинг режаларини ҳам биласиз?

- Биламан.

- Бизга у ҳақда гапириб бера оласизми?

- Йўқ (кулади).