Дрогба “Юнайтед” клуби футболчисига айланди

13 апрель,2017, 10:57 554

Дрогба “Юнайтед” клуби футболчисига айланди


Лондоннинг “Челси” клуби собиқ футболчиси Дидье Дрогба Америка футбол лигасининг “Аризона Юнайтед” (USL, 2-дивизион) жамоаси аъзосига айланди.

Дрогба 2015 йилдан бери MLS (юқори дивизион)да канаданинг “Монреаль Импакт” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. 39 ёшли футболчининг “Аризона Юнайтед” билан тузган шартномасинин молиявий шартлари ҳозирча сир тутилмоқда.

Дрогба бошланишида жамоага ўйинчи сифатида ёрдам берса кейинчалик раҳбарлик лавозимларидан бирини эгаллайди.