Дрогба ўзи эгалик қиладиган жамоа футболчиси сифатида таништирилди

23 апрель, 16:29 432

Дрогба ўзи эгалик қиладиган жамоа футболчиси сифатида таништирилди

“Челси” клубининг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба Шимолий Америка иккинчи дивизионида фаолият олиб борадиган “Финикс Райсинг” клуби футболчисига айланди. Бугун Скай Харбор шаҳарчасидаги аэропортда маҳаллий мухлислар қаршисида тантанали тарзда жамоа футболчиси сифатида таништирилди.

Ивуарлик футболчи мазкур жамоанинг эгаси ҳам саналишини айтиш жоиз. Дрогбанинг сўнгги жамоаси “Монреаль” бўлиб, 39 ёшли футболчи у ерни қишда тарк этган эди ва эркин агент мақомида юрган эди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.