Дубайда дам олаётган Террининг Лондондаги уйини тунаб кетишди


Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Жона Терри Дубай курортларидан бирида дам олаётган бир вақтда унинг уйини ўмариб кетишди. Терри Суррей графлигидаги ушбу кошонасини 4.35 млн фунтга харид қилган.

Полиция ходимлари ўғриларнинг нима учун айнан бу уйни танлаганларини тахмин қилиб, бунга ишонишмоқда. Сабаби номаълум кимсалар Терри ва рафиқасининг расмларини Instagram ижтимоий тармоғида кўриб, уйда ҳеч ким йўқлигига амин бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, Террининг Instagram саҳифасида 3 млнга яқин, рафиқаси Тонининг эса 77 обуначилари бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!