Дуглас Коста: "Ювентус" футболчилари ЕЧЛда ғолиб чиқишларига ишонишади

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Костанинг сўзларига кўра у ва унинг жамоадошлари Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишларига ишонишади.

“Биз Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишимизга ишонамиз. Таркибимизда ҳар бир мусобақада ғолиб чиқа оладиган маҳоратли футболчилар мавжуд.

Айтишим лозимки, Чемпионлар лигасидаги ҳар бир рақибнинг савияси юқори ҳисобланади. Биз илк турда “Барселона”га қарши баҳсда қийин бўлишини билган эдик, энди нималарга қодир эканлигимизни “Олимпиакос” билан бўладиган учрашувда намойиш этишимиз керак. Бу ўйинда нафақат 3 очко олишимиз, балки шу билан бирга чиройли ўйин кўрсатишимиз ҳам лозим”, - дейди Коста Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ҳамда “Олимпиакос” жамоалари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!