Дунё теннисчилари Қаршида баҳслашади

Қарши шаҳрида эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида теннис бўйича халқаро турнир эртага бошланади. 

Халқаро теннис федерацияси – ITF мусобақалар тақвимидан жой олган ушбу мусобақада ўндан зиёд мамлакатдан келган маҳоратли теннисчилар бош соврин учун баҳс олиб боради.

 
Мусобақада эркаклар ўртасидаги баҳсларда Жўрабек Каримов, Санжар Файзиев, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Павел Цой, Саидаъло Саидкаримов мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
 
Хотин-қизлар ўртасидаги беллашувларда Нигина Абдураимова, Оқгул Омонмуродова, Албина Хабибулина ҳамда Камола Умарова иштирок этиши кутилмоқда.
 
Sports.uz
 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!