Дунёнинг энг иқтидорли теннисчилари Тошкентга келди

13 март, 09:32 468

Дунёнинг энг иқтидорли теннисчилари Тошкентга келди

 

Тошкент шаҳрида теннис бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси - ITF таснифидаги халқаро турнир бошланди.

Анъанавий мусобақада ҳамюртларимиз билан бирга Россия, Буюк Британия, Сербия, Кипр, Беларусь, Жанубий Африка Республикаси, Чехия, Руминия, Қозоғистон, Покистон, Қирғизистон, Таиланд, Сурия, Украина, Исроил, Латвия, Словакия ҳамда Болгариядан келган теннисчилар бош соврин учун курашмоқда.

Ўғил болалар ўртасидаги мусобақанинг асосий тўрида юртимиз шарафини Олимжон Набиев, Одил Каримов, Темур Соттимов, Азизхон Турғунов ҳимоя қилади.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда ўзбекистонлик теннисчилардан Милана Масленкова, Камола Умарова, Ясмина Каримжонова, Олеся Ким, Ясмина Каримжонова ҳамда Валентина Шлейн ғолиблик учун куч синашади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.