Дунёнинг энг тезкор одами Усейн Болт Олимпиада олтин медалидан айрилди

26 январь, 18:31 548

Ўхшаш хабарлар

 

Халқаро Олимпия қўмитаси жаҳон рекордчиси, кўп карра Олимпия ўйинлари ғолиби ямайкалик спринтер Усейн Болтни 2008 йили Пекинда ўтказилган Олимпиада қўлга киритган олтин медалини олиб қўйди.

Гап шундаки, ўтказилган допинг текширувлар натижасида Пекин Олимпиадасининг енгил атлетика мусобақаларида 4х100 эстафетасида ғолиб чиққан Усейн Болтнинг жамоадошларидан бири Нест Картер таъқиқланган модда - туринабол аниқланган. Шу туфайли эстафетада югурган ямайкалик атлетларнинг барчаси олтин медалини қайта топширади.

Нест Картер эса медални топширишдан ташқари бир ярим йил мобайнида мусобақалардан четлатилади.

Халқаро Олимпия қўмитасининг ушбу қароридан кейин 30 ёшли Усейн Болтнинг ҳисобида Олимпиада олтин медаль саккизта бўлиб қолди.

SPORTS.uz