Душанбедан дараклар. Бош мураббий катта ўзгаришга қўл урди

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳслари доирасида иккинчи учрашувини ўтказади. Ҳамюртларимиз бироздан сўнг Малдив ороллари вакилларига қарши майдонга тушади.

Терма жамоамиз бироз аввал ушбу ўйин ўтказиладиган Помир стадионига етиб келди. Ушбу қарама-қаршиликка маҳаллий вақт билан соат 12:00 да старт берилади.

Бош мураббий Александр Мочинов ўтган турда майдонга тушган бир неча нафар футболчига дам бериб, аралаш таркибни майдонга туширишга қарор қилди.

Ўзбекистон U-19: Жавохир Қиличев, Жасурбек Эрмаматов, Жасур Раҳимов, Дилшод Саидов, Сухроб Иззатов, Бобуржон Асқаров, Ислом Кенжабоев, Иброҳим Юлдашов, Акмал Мозговой, Хасан Йўлдошов, Аббос Жумақулов

Захира: Умиджон Эргашев, Алишер Салимов, Нодирбек Куйбаков, Расул Йўлдошев, Афзал Холмуҳаммедов, Шоҳрухбек Абдурахмонов, Жаҳонгир Абдусаломов, Санжар Зокиров, Абубакир Мўйдинов, Обиджон Толипов, Асадбек Собиржонов

Ёқубжон Сохибов
Ҳисор, Душанбе, Тожикистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!