Душанбедан дараклар. ОФК Кубоги финал учрашувидан махсус видеолавҳа

Ҳисор: Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби иккинчи бор ОФК Кубоги финал баҳсини ўз майдонида қабул қилди. 2015 йилги финал учрашувида чемпионликдан қуруқ қолган душанбеликлар бу сафар ҳам қулай имкониятни қўлдан бой бериб қўйди.

Ушбу қарама-қаршиликка гувоҳ бўлиш учун Ҳисор стадионига 20 минг мухлис ташриф буюрди. Трибуналар томошабинлар билан тўлиб тошиб кетган бўлса ҳам мухлислар оқими тўхтамас эди.

Ҳайқириқлар, қўшиқлар ва стадион бўйлаб жонли тўлқинлар... Бу ажойиб муҳит мезбонлар тўп ўтказиб юбормагунга қадар давом этди...

Ироқлик ҳужумчи Эмад Муҳсин томонидан урилган ягона гол Эйр Форс жамоасига бош совринни қўлга киритиш учун етарли бўлди. Амалдаги чемпионлар бу йилги мавсумда ҳам чемпионлик мақомини сақлаб қолди.

Қуйида SPORTS.uz мухбирининг ОФК Кубоги финал учрашувидан тайёрлаган махсус видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин.

Ёқубжон Сохибов
Ҳисор, Душанбе, Тожикистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!