Дзадза "Ювентус"дан юз ўгирди

12 март,2017, 11:20 425

Дзадза

 

 

Асли "Ювентус"га тегишли бўлган ва айни пайтда Испания Ла лигасида "Валенсия" жамоаси шарафини ижара асосида ҳимоя қилаётган Италия терма жамоаси ҳужумчиси Симоне Дзадза ортига қайтмоқчи эмас. Бу ҳақида футболчининг отаси Антонио Дзадза хабар берди.

- Агар "Валенсия" мавсум охирида ўғлимнинг трансер ҳуқуқини сотиб олса биз хурсанд бўламиз, - деди Антонио Дзадза. - Бизга "Валенсия"нинг фикри қоронғу. Лекин Симоне шу ерда қолмоқчи.

"Валенсия" ўз таркибида ўнта учрашувда 2 та гол урган италиялик футболчининг трансфер ҳуқуқини 16 миллион еврога сотиб олиш имконига эга.

SPORTS.uz