Дзюба Россия терма жамоасидан кетди

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ҳужумчиси Артём Дзюба Россия терма жамоасининг Краснодардаги ўқув-машғулот базасини тарк этди.
Бунга сабаб футболчининг тиззасида муаммо келиб чиққан. Шу боис ҳам Дзюба терма жамоанинг кечаги кунги машғулотларида иштирок этмаган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Станислав Черчесов шогирдлари дастлаб 24 март куни "Краснодар" стадионида Кот-Дивуар термасига қарши ўйин ўтказишса, кейинроқ 28 март куни Сочидаги "Фишт" ўйингоҳида Бельгия терма жамовсига қарши майдонга чиқишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!