Дзюдо бўйича февраль ойи рейтинги эълон қилинди

9 февраль, 22:30 1177

Дзюдо бўйича февраль ойи рейтинги эълон қилинди

Халқаро дзюдо федерацияси февраль ойи учун спортчиларнинг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. 2017 йилнинг илк ойида ҳамюртларимизнинг эгаллаб турган ўринларида бир қатор ўзгаришлар юзага келган.

Хусусан, -60 килограмм вазн тоифасидаги спортчимиз Диёрбек Ўрозбоев ўтган ойдаги ўрнини сақлаб  турибди.

-60 кг

1.  Елдос Сметов (Қозоғистон) - 1852 очко

2.  Диёрбек Ўрозбоев (Ўзбекистон) - 1772 очко

3.  Орхан Сафаров (Озарбойжон) – 1772 очко

Ришод Собиров эса аксинча, яна бир поғона баландлаган. Яъни ўтган ойда эгаллаган 8-ўрнидан бир поғона юқорилаб, 7-ўринга кўтарилган.

-66 кг

1. Ан Баул (Жанубий Корея) - 2710 очко

2. Фабио Базиле (Италия) - 1722 очко

3. Тумурхулег Даавадорж (Мўғулистон) - 1680 очко

7. Ришод Собиров (Ўзбекистон) - 1092 очко

Рейтингнинг  -73 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги кўрсаткичларида эса у қадар катта ўзгаришлар кўзга ташланмади. Яъни Мирали Шарипов  14-ўриндан 12-ўринга юқорилаган бўлса, Ғиёсжон Бобоев  Мирали Шариповнинг ўтган ойдаги ўрнини эгаллади.

Шунингдек, Мирзоҳид Фармонов 55-ўриндан 52 ўринга кўтирилган бўлса, яна бир вакилимиз Шарофиддин Болтабоев ўз 63-ўриндан 66-ўринга пастлаган.  

-73 кг

1. Руслан Орухов (Озарбойжон) - 2950 очко

2. Хашимото Соичи (Япония) - 1931 очко

3. Оно Шохеи (Япония) - 1900 очко

14. Мирали Шарипов (Ўзбекистон) -  1060 очко

17. Ғиёсжон Бобоев (Ўзбекистон) - 906 очко

55. Мирзоҳид Фармонов - 301 очко

63. Шарофиддин Болтабоев - 244 очко

-81 килограмм вазн тоифасида ҳам рейтингда ўзгаришлар юзага келган. Аниқроғи, ўтган ойда 28-ўринда қайд этилган Шаҳзодбек Собиров бир поғона юқорилаган бўлса, январь ойида 55-ўринни банд этган Давлат Бобонов ҳам 53-ўринга кўтарилган.

-81 кг

1. Таканори Нагасе (Япония) - 2301 очко

2. Ҳасан Холмирзаев (Россия) - 2000 очко

3. Травис Стивенс (АҚШ) – 1859 очко

27. Шаҳзодбек Собиров (Ўзбекистон) - 626 очко

52. Давлат Бобонов (Ўзбекистон) – 302 очко

-90 килограмм вазн тоифасида ҳам бошқалардаги каби ҳамюртларимизнинг рейтингида ўзгаришлар юзага келган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, ўтган ойда 27-ўринни банд этган Шерали Жўраев 30-ўринга тушган бўлса,Яҳё Имомов ўтган ойга нисбатан 1 поғона кўтарилган.

Шунингдек, Дилшодбек Чориев ҳам 68-ўриндан 66-ўринга кўтарилган бўлса, Давронбек Сатторов ҳозирча ўз ўрнини ўзгартирганича йўқ. 

-90 кг

1. Машу Бакер (Япония) - 2680 очко

2. Маркус Нейман (Швеция) - 2181 очко

3. Варлам Липартелиани (Грузия) – 1890 очко

30. Шерали Жўраев (Ўзбекистон) - 548 очко

49. Яҳё Имомов (Ўзбекистон) -336 очко

60. Давронбек Сатторов (Ўзбекистон) – 254 очко

66. Дилшод Чориев (Ўзбекистон) – 230 очко

100 килограммгача бўлган вазн тоифасида ҳамюртларимиздан Сойиб Қурбонов яна бир поғона юқорилаб 14-ўринни эгаллаб турганини кўришимиз мумкин. Шунингдек, ушбу рейтингда Рамзиддин Саидов 37-ўриндан 38-ўринга пастлаган бўлса, Эркин Дониёров ҳам 78-ўриндан 79-ўринга пастлаган.

-100 кг

1.    Элмар Гасимов (Озарбойжон) - 2390 очко

2.    Маре Кириль (Франция) - 2112 очко

3.    Лукас Крпалек (Чехия) - 1952 очко

14. Сойиб Қурбонов (Ўзбекистон) - 1041 очко

38. Рамзиддин Саидов (Ўзбекистон) – 420 очко

79. Эркин Дониёров (Ўзбекистон) – 120 очко

Эркаклар ўртасидаги энг юқори 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида ҳам кичик ўзгаришлар юзага келган. Ушбу вазнда ҳам бошқа етакчилар қатори Абдулло Тангриев ўз ўрнини бир поғонага яхшилаган бўлса,  ўз навбатида Элёр Шарипов 61 ва Болтабой Болтабоев 63-ўринни банд этишган.

+100 кг

1.    Тедди Ринер (Франция) - 2800 очко

2.    Даниэль Натеа (Руминия) - 2140 очко

3.    Хисайоши Харасава (Япония) - 1930 очко

15. Абдулло Тангриев (Ўзбекистон) - 942 очко

61. Элёр Машарипов (Ўзбекистон) – 202 очко

63. Болтабой Болтабоев (Ўзбекистон) – 156 очко.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, февраль ойи ҳам вакилларимиз учун рейтинг жадвалида кўтарилишларга бой бўлди. Бироқ, вакилларимиз учун олдинда турган, Париж Гран Приси март ойи рейтингида кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Биз эса бу йўлда ҳамюртдаримизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!