Дзюдочиларимиз Францияда йиғин олиб боришмоқда

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Франциянинг Ульгат шаҳрида ташкил қилинган халқаро ўқув-йиғин машғулотида бўлиб туришибди. 10 кишидан иборат делегациямиз 25 июлгача йиғинда иштирок этишади. 

Спортчиларимиздан Шаҳрам Аҳадов, Сардор Нуруллаев, Ғиёсжон Бобоев, Шарофиддин Болтабоев, Шаҳзод Собиров, Шерали Жўраев, Муҳаммадкарим Хуррамов ҳамда Бекмурод Олтибоев сафарга йўл олган бўлса, уларга Жамшид Худойберганов мураббийлик қилмоқда. Шунингдек, таркибда шифокор Жавлон Ҳасанов ҳам бор. 

Ушбу вакилларимиз халқаро йиғин якунига етгач 27-29 июль кунлари Хорватияда бўлиб ўтувчи Гран-при мусобақасига йўл олишади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!