Дзюдочиларимиз бугунги баҳсларни эрта тугатди

11 март,2017, 17:05 471

Дзюдочиларимиз бугунги баҳсларни эрта тугатди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида дзюдо бўйича давом этаётган “Катта дубулға” туркумига кирувчи ҳалқаро турнирда дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатидан 200 нафарга яқин дзюдочи иштирок этмоқда.

Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочиларимиздан уч нафари бугун ғолиблик учун курашга киришган эди.

73 килограмм вазн тоифасида ёш спортчимиз Жаҳонгир Алиaмардонов биринчи учрашувдаёқ Лондон олимпиадаси кумуш медаль совриндори венгриялик Миклош Унгварига ютқазди.

Шу вазндаги яна бир полвонимиз - ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ғолиби Ҳикматиллоҳ Тўраев қирғизистонлик дзюдочи Ишен Амановни чиройли усулда енгди. Бироқ Ҳикматиллоҳ иккинчи баҳсда озарбайжонлик Ҳидоят Ҳайдаровга ютқазиб қўйди.

Вазни 81 килограммгача бўлган полвонлар мусобақасида жаҳон кубоги финалчиси Суннатилло Азимов мезбонлар вакили Руфат Исмоиловдан мағлубиятга учради ва турнирни тарк этди.

SPORTS.uz