ЕЧЛ. «Реал» – «Атлетико» ўйинига англиялик ҳакамлар тайинланди

30 апрель,2017, 17:17 481

ЕЧЛ. «Реал» – «Атлетико» ўйинига англиялик ҳакамлар тайинланди

УЕФА «Реал» хамда «Атлетико» жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ доирасидаги баҳсда ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди. Унга кўра, «Сантьяго Бернабеу»да кечадиган ўйинни англиялик Мартин Аткинсон бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Стивен Чайлд хамда Стюарт Бертлар ёрдам беради.

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Англия)

Лайнсменлар: Стивен Чайлд, Стюарт Берт (Англия)

Дарвоза ортида: Майкл Оливер, Энтони Тейлор (Англия)

Заҳирадаги ҳакам: Джейк Коллин (Англия)


Аткинсон шу вақтга қадар «Реал»нинг 4 та ўйинида ишлаган. Шулардан иккитасида «қироллик клуби» ғалаба қозонган. Қолган икки ўйинда эса мағлуб бўлган.

46 ёшли ҳакам «Атлетико»нинг 3 та ўйинида муқаддам ишлаган. «Матрасчилар» шуларнинг иккисида ғалаба қозонган бўлса, бир ўйинда дуранг ўйнаган.