ЕЧЛ 1/2 финалида Мадрид дербиси ва “Монако” – “Ювентус” ўйини бўлади

 

Бир неча дақиқа аввал Европа Чемпионлар Лигасининг 1/2 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижасига кўра, Мадриднинг “Реал” клуби ҳамшаҳари “Атлетико” билан куч синашади. Дастлабки ўйин “Сантьяго Бернабеу”да бўлади.

Иккинчи ярим финалда “Монако” ҳамда “Ювентус” ўзаро тўқнаш келади. Жамоалар ўртасидаги илк ўйин Францияда ўтказилади.

Биринчи ўйинлар 2 ва 3 май кунлари бўлиб ўтади, жавоб учрашувлари 9 ва 10 май кунлари

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!