ЕЧЛ. Бугун “Монако” – “Ман Сити” ва “Атлетико” – “Байер”

15 март, 15:51 542

ЕЧЛ. Бугун “Монако” – “Ман Сити” ва “Атлетико” – “Байер”

 

Бугун ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳсларидан ўрин олган беллашувлар ўтказилади. Унда “Атлетико” Мадридда “Байер”ни қабул қилса, “Монако” Францияда “Манчестер Сити” билан куч синашади.

Томонларнинг биринчи ўйинида қуйидаги натижалар қайд этилган.

“Байер” – “Атлетико” 2:4

“Манчестер Сити” – “Монако” 5:3

Ҳисоблардан келиб чиқадиган бўлсак, мадридликларнинг ҳотиржамроқ ҳаракат қилишларини кутса бўлади. Боз устига “Атлетико” бугун ўз уйида тўп тепади. Биринчи ўйиндаги 2 та тўп устунлиги бугун “ҳиндулар”га қўл келиши ҳақиқатга яқинроқ.

“Манчестер Сити” эса Манчестерда гарчи ғалаба қозонган бўлсада, Францияда “шаҳарлик олифталар”ни “Монако” яхшигина “кутиб олса” керак. Чунки дастлабки дақиқаларда монаколиклар тезкор гол уриб олишса, қолган вақт яхшигина курашларга бой ўтиши аниқ. Шунинг учун бугун “Монако” – “Манчестер Сити” қарама-қаршилиги кўпчиликнинг диққат марказида туриши аниқ.

Мазкур баҳслар Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.