ЕЧЛ. Бугун “Ювентус” – “Порту”, “Лестер” – “Севилья”

14 март,2017, 13:24 992

ЕЧЛ. Бугун “Ювентус” – “Порту”, “Лестер” – “Севилья”

 

Бугун ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳсларидан ўрин олган беллашувлар ўтказилади. Унда “Ювентус” Туринда “Порту”ни қабул қилса, “Лестер” “Туманли албион”да “Севилья” билан куч синашади.

Томонларнинг биринчи ўйинида қуйидаги натижалар қайд этилган.

“Порту” – “Ювенту” 0:2

“Севилья” – “Лестер” 2:1

Ҳисоблардан келиб чиқадиган бўлсак, туринликларнинг ҳотиржамроқ ҳаракат қилишларини кутса бўлади. Боз устига “Ювентус” бугун ўз уйида тўп тепади.

“Севилья” эса Андалусияда гарчи ғалаба қозонган бўлсада, Англияга шунчаки меҳмон сифатида ташриф буюрмайди. Чунки “тулкилар” Англия чемпионатида бу мавсум ишлари ўнгидан келмагач, бор эътиборларини ЕЧЛга қаратганлар. Тўғри, уларнинг мақсади чемпионлик эмас. Лекин иложи борича узоқроққа боришдир. Шунинг учун бугун “Лестер” – “Севилья” қарама-қаршилиги кўпчиликнинг диққат марказида туриши аниқ.

Мазкур баҳслар Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.