ЕЧЛ. "Реал" "Бавария" билан дуранг ўйнади ва кетма-кет 3-марта финалга чиқди

Бугун ЕЧЛда ярим финал жавоб ўйинларига старт берилди. Унда Мадриднинг "Реал" клуби ўз майдонида "Бавария"ни қабул қилди.

Учрашув аввалида Жошуа Киммих гол киритиб, ҳисобни очди. Бироқ орадан  кўп вақт ўтмасдан Карим Бензема мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим бошида эса Бензема дарвозабоннинг хатосидан унумли фойдаланиб, "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада эса Хамес Родригес собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этишга эришди ва ўйин шу ҳисобда якунига етди.

Икки ўйин натижасига кўра эса "қироллик клуби" финал йўлланмасини қулга киритишди.

ЕЧЛ.  Ярим финал. Жавоб баҳси

23.45 "Реал" (Мадрид, Испания) - "Бавария" (Мюнхен, Германия) 2:2 #Тугади

Голлар: Карим Бензема (11, 46) - Жошуа Киммих (3), Хамес Родригес (63)

"Реал": Навас, Васкес, Варан, Рамос, Марсело, Модрич, Ковачич (Каземиро 73), Роналду, Бензема (Бэйл 72), Кроос, Асенсио (Начо 88).

Заҳира: Касилья, Тео, Майораль, Себальос.

"Бавария":  Ульрейх, Зюле, Хумельс, Алькантара, Рибери, Левандовски, Хамес (Мартинес 84), Толиссо (Вагнер 75), Мюллер, Алаба, Киммих.

Заҳира: Штарк,  Рафинья, Маи, Руди, Дорсч.

Биринчи ўйин: 2-1.

Огоҳлантиришлар: Лука Модрич (62), Лукас Васкес (65), Рафаэль Варан (88), Каземиро (89). . 

Мадрид, "Сантьяго Бернабеу" стадиони.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!