ЕЧЛ. Ярим финал. “Атлетико” – “Реал” 2:1 . Кутилганидек "Реал" финалда!

Европа Чемпионлар лигаси бахсларининг ярим финал учрашувлари бугун давом эттирилади. Икки Мадрид жамоалари финал йўлланмаси учун курашга киришадилар. Биз бу учрашувдан онлайн транслация уюштиришни режалаштираяпмиз. Биздан узоқлашманг.

Учрашув бошланди.

Кейлор Навас ва Ян Облаклар биттадан ажойиб сейв амалга оширишди, Учрашув темпи юқори.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Сауль хисобни очди.

Учрашув қизиқарли тус олмоқда. Пеналтидан гол урган Гризманн хисобни оширди. 2:0. 

Бундай стартни Зидан хатто тушида ҳам кўрмаган бўлса керак.

"Реал М" аста-секин тезликни оширмоқда. Тўп назоратини ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда.

Учрашув қўполликларга бой тарзда ўтмоқда. Жунайт Чақир ўйин тизгинини қўлдан чиқармаса бўлгани.

Бенземанинг сай-харакатлари эвазига Иско хисобни қисқартирди. 2:1

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

Иккинчи бўлим старт олди.

Диего Симеоне ўйинни кучайтириш мақсадида иккита ўзгаришни амалга оширди. Гамейро ва Томас майдонга тушди.
Кейлор Навасдан ажойиб сейвлар! дастлаб Каррасконинг, сўнгра Гамейронинг зарбаларини қайтармоқда!

Учрашув якунланди. "Реал Мадрид" кутилганидек финалда!!!

Кардиффда бўладиган финалда "Ювентус" ва "Реал Мадрид" жамоалари тўп сурадиган бўлишди.

Эътиборингиз учун раҳмат!

ЕЧЛ. Ярим финал. 

"Атлетико М" - "Реал Мадрид" 2 : 1 

Гол: Саул (12), Гризманн (16), Иско (40)

“Атлетико": Облак, Савич, Годин, Хименес (Томас 56), Фелипе Луис, Габи, Коке (Корреа 76), Сауль, Карраско, Гризманн, Торрес (Гамейро 56).

“Реал”: Навас, Данило, Варан, Рамос, Марсело, Кроос, Каземиро (Васкес 77), Модрич, Иско, (Мората 88) Бензема (Асенсио 77), Роналду.

Огохлантиришлар: Данило (4), Савич (6), Рамос (34), Годин (34), Габи (37), Корреа (86)

Биринчи учрашув: 0:3

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!