ЕЧЛ: “Ювентус” – “Барселона”. Тахминий таркиблар

 

Хабарингиз бор, бугун узоқ кутилган ЕЧЛ чорак финал ўйинлари старт олади. Унда Туринда “Ювентус” “Барселона” билан куч синашади.

Ушбу ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Шу сабабли SPORTS.uz интернет ахборот портали мазкур беллашувда томонларнинг тахминий таркибларини тузиб чиқди.

Қуйида “Ювентус” ва “Барселона”нинг дастлабки дақиқалардан майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилари рўйхати билан танишишингиз мумкин.

“Ювентус”: Буффон, Даниэл Алвес, Бонуччи, Жоржо Кьеллини,       Квадво Асамоа, Сами Хедира, Милалем Пьянич, Хуан Куадрадо, Пауло Дибала, Марио Манжукич, Гонсало Игуаин.

“Барселона”: Тер Штеген, Серҳио Роберто, Жерар Пике, Самюэль Умтити, Хорди Альба, Иван Ракитич, Хавьер Маскерано, Андрес Иньеста, Лионель Месси, Луис Суарес, Неймар.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” – “Барселона” учрашуви 23:45да старт олади.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!