ЕЧЛ: “Ювентус”нинг “Барселона”га қарши тахминий таркиби (Фото)

19 апрель,2017, 18:45 1048

ЕЧЛ: “Ювентус”нинг “Барселона”га қарши тахминий таркиби (Фото)

 

Хабарингиз бор, бугун ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Барселона” – “Ювентус” қарама-қаршилиги ўтказилади.

Ушбу ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Беллашувда кимлар дастлабки дақиқалардан майдонга тушиши ҳам ҳаммани бирдек қизиқтирмоқда. Шунинг учун SPORTS.uz мазкур беллашув иштирокчиларининг тахминий таркибини тузиб чиқишда давом этади. Бир неча соат олдин “Барселона” футболчиларининг дастлабки дақиқалардан майдонга тушиши мумкин бўлган 11 талик рўйхатини маълум қилгандик.

Қуйида SPORTS.uz талқини бўйича тузилган “Ювентус”нинг тахминий таркиби билан танишишингиз мумкин.

“Ювентус”: Жанлуижи Буффон, Даниэл Алвес, Бонуччи, Жоржо Кьеллини, Квадво Асамоа, Сами Хедира, Милалем Пьянич, Хуан Куадрадо, Пауло Дибала, Марио Манжукич, Гонсало Игуаин.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.