ЕЧЛ чорак финал иштирокчилари билан танишинг

16 март,2017, 08:49 849

ЕЧЛ чорак финал иштирокчилари билан танишинг

 

16 мартга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси турнирининг барча нимчорак финал ўйинлари тугади.

Мусобақанинг сўнгги чорак финал йўлланмалари “Монако” ва “Атлетико Мадрид”га насиб этди. Улар “Реал Мадрид”, “Барселона”, “Бавария”, “Лестер”, “Ювентус” ва “Боруссия Д” сафига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалга қуръа ташлаш маросими эртага, 17 март куни бўлиб ўтади.