ЕЧЛ финалини бошқарадиган ҳакам: Мен мактабимизда, синфлар ўртасидаги ўйинни бошқарганман

Эртага бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси финалида ишлайдиган ҳакам Феликс Брих финал олдидан ўз ҳиссиётлари ва фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен футболчи бўлганман. Аммо жиддий жароҳатга йўлиққанимдан сўнг ҳакамликка ўтганман. Мен мактабимизда синфлараро ўйинларни бошқарганман. Шундай экан, мен ҳакамликни жуда майда қадамлар билан бошлаганман дейишим мумкин. Менинг ҳакамлар орасидаги кумирим йўқ. Шунингдек, ҳеч қачон кўчирмачилик қилмайман. Менинг ўз услубим бор.

ЕЧЛ мадҳиясини эшитган заҳотиёқ, фақат ўйин ҳақида ўйлашни бошлайман. Мухими, ўйинни яхши бошлай олиш керак. Шунда ўзимга бўлган ишончим ортади. Клублар миқёсидаги энг нуфузли турнирда ишлаш мен учун катта шараф. Бу ўйинни интизорлик билан кутмоқдаман”, – деб немис ҳакамининг сўзларини келтириб ўтди УEФА расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!