ЕЧЛ финалини нечта мамлакатда трансляция қилишади?

3 июнь, 12:50 536

ЕЧЛ финалини нечта мамлакатда трансляция қилишади?

Бугун Уэльснинг Кардифф шаҳрида Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтади. Финалда Испаниянинг “Реал” хамда Италиянинг “Ювентус” жамоалари куч синашади.

“Sky News”нинг хабар беришича, финал ўйини 200 давлатда жонли эфирда намойиш этилади ва 350 млн мухлис ўйинни ойнаи жаҳон орқали кузатиши кутилмоқда.

Шунингдек, Кардиффда хавфсизлик чоралари ниҳоятда кучайтирилганини айтиш жоиз. Юқорида номи тилга олинган манбанинг хабарига кўра, бугун 2000 га яқин тартиб посбонлари хавфсизликни таъминлашади.