ЕЧЛ гуруҳ босқичининг энг чиройли голига номзодлар рўйхати эълон қилинди

Хабарингиз бор ўтган ҳафта Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига якун ясалган эди. УЕФА расмий сайти эса мусобақанинг гуруҳ босқичида киритилган энг чиройли гол номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра “Ливерпуль” аъзоси Садио Мане (“Спартак” дарвозасига), “Реал” футболчиси Гарет Бэйл (“Боруссия” Дортмунд дарвозасига), “Бешиктош” аъзоси Женк Тосун (“Порту” дарвозасига), “Атлетико” футболчиси Антуан Гризманн (“Рома” дарвозасига), “Рома” аъзоси Стефан Эль-Шаарави (“Челси” дарвозасига) ҳамда “Рома” ҳужумчиси Эдин Жеколар (“Челси” дарвозасига) ушбу номинацияга номзод сифатида эълон қилинди.

Ғолиб эса УЕФА расмий сайтида ўтказилаётган сўровнома якунларига қараб аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!