ЕЧЛ гуруҳ босқичининг энг қиммат чиптаси қайси ўйин учун чиқарилган?

13 сентябрь, 23:08 570

ЕЧЛ гуруҳ босқичининг энг қиммат чиптаси қайси ўйин учун чиқарилган?

Испаниянинг Marca нашри УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич ўйинларига энг қиммат чипта сотган жамоалар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра ушбу рўйхатни ёзги трансферларни остун-устун қилиб юборган ПСЖ клуби бошқариб бормоқда. Гап шундаки, парижликларнинг гуруҳ босқичидаги “Бавария”га қарши ўйини учун чипталар 1492 евродан чиқарилган.

Бу борадаги 2- ва 3-ўринлар рус клубларига тегишли. “Спартак”нинг “Ливерпул”га ҳамда ЦСКАнинг “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳси учун чипталар нархи 584 еврони ташкил этади.