ЕЧЛ нимчорак финалига қуръа ташлаш маросими якунланди

Хабарингиз бор, бугун ЕЧЛ нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ўз гуруҳларида 1- ва 2-ўринларни қўлга киритиб, мусобақанинг 1/8 финал босқичига йўл олган 16та жамоа иштирокида қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Барселона (Испания), Бешиктош (Туркия), Ливерпуль (Англия), Манчестер Сити (Англия), Манчестер Юнайтед (Англия), ПСЖ (Франция), Рома (Италия) ҳамда Тоттенхэм (Англия) жамоалари ўз гуруҳларида ғолиб бўлишган эди.

Гуруҳда 2-ўринларни эса Бавария (Германия), Базель (Швейцария), Порту (Португалия), Реал (Испания), Севилья (Испания), Челси (Англия), Шахтёр (Украина) ва Ювентус (Италия) клублар эгаллашган.

Маълумот учун, қуръа ташлаш маросими Швейцариянинг Ньон шаҳридаги УЕФА штаб-квартирасида Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Айни пайтда қуръа ташлаш учун барча шахслар ташриф буюришмоқда. Жумладан "Бавария" клубининг собиқ футболчиси Хаби Алонсо ҳам. Алонсо қуръа жараёнида жуфтликлар номини аниқлаб берса ажаб эмас. 

Ҳозир ушбу босқичга етиб келган клублар борасида қисқача ролик тақдим этилди. Хаби Алонсо бугун фахрий меҳмон сифатида ташриф буюрган. Собиқ футболчи ЕЧЛ ва ўзининг собиқ клублари "Леверпуль", "Реал" ва "Бавария" борасида гапириб ўтди. 

Майкль Эссежверд айни пайтда қуръа ташлаш маросими бошланганини маълум қилди. Демак, бошладик. Яхшилаб ўрнашиб олинг. 

"Ювентус" - "Тоттенхэм"

"Базель" - "Манчестер Сити"

"Порту" - "Ливерпуль"

"Севилья" - "Манчестер Юнайтед"

"Реал" - ПСЖ

"Шахтёр" - "Рома"

"Челси" - "Барселона"

"Бавария" - "Бешиктош"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!