ЕЧЛ қуръа жараёнида қайси клублар ўзаро тўқнаш келиши мумкин

Хабарингиз бор, бугун ЕЧЛ нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ўз гуруҳларида 1- ва 2-ўринларни қўлга киритиб, мусобақанинг 1/8 финал босқичига йўл олган 16та жамоа иштирокида қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Барселона (Испания), Бешиктош (Туркия), Ливерпуль (Англия), Манчестер Сити (Англия), Манчестер Юнайтед (Англия), ПСЖ (Франция), Рома (Италия) ҳамда Тоттенхэм (Англия) жамоалари ўз гуруҳларида ғолиб бўлишган эди.

Гуруҳда 2-ўринларни эса Бавария (Германия), Базель (Швейцария), Порту (Португалия), Реал (Испания), Севилья (Испания), Челси (Англия), Шахтёр (Украина) ва Ювентус (Италия) клублар эгаллашган.

Ҳозир SPORTS.uz сайти талқини бўйича қуръада бугун қуйидаги жуфтликлар бўлиши мумкин:

“Манчестер Юнайтед” – “Севилья”

“Рома” – “Реал”

“Барселона” – “Порту”

“Тоттенхэм” – “Бавария”

ПСЖ – “Шахтёр”

“Ливерпуль” – “Ювентус”

“Бешиктош” – “Челси”

“Манчестер Сити” – “Базель”

Маълумот учун, қуръа ташлаш маросими Швейцариянинг Ньон шаҳридаги УЕФА штаб-квартирасида Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Бу қуръа жараёни олдидан SPORTS.uz сайтининг тахмини. Бу тахминлар ўзини оқламаслиги ҳам мумкин!!!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!