ЕЧЛ ва ЕЛ чорак финалига қуръа ташлаш маросими бошланди LIVE

17 март,2017, 17:00 1320

ЕЧЛ ва ЕЛ чорак финалига қуръа ташлаш маросими бошланди LIVE

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин ЕЧЛ нимчорак финал баҳслари ўтказилган бўлса, кеча ЕЛда ҳам ушбу босқичдан ўрин олган беллашувлар якунланди.

Айни пайтда ушбу турнирда 8 тадан жамоалар қолишган. Бугун мазкур мусобақанинг чорак финали учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Швейцариянинг Нон шаҳрида бўладиган маросимда дастлаб 16:00да ЕЧЛ, бир соатдан кейин эса ЕЛдаги 8 клуб ўз рақибларини билиб олади. Сиз ушбу қуръа ташлаш маросимини SPORTS.uz сайти орқали LIVE тарзида билиб боришингиз мумкин.

Қуйида ЕЧЛнинг чоарк финалига йўл олган жамоалар билан танишишингиз мумкин.

“Реал”, “Барселона”, “Атлетико”, “Бавария”, “Боруссия Д”, “Лестер”, “Монако”, “Ювентус”.

Энди эса ЕЛдаги омадли 8 жамоа билан танишишингиз мумкин.

“Аякс”, “Андерлехт”, “Бешиктош”, “Сельта”, “Генк”, “Лион”, “Манчестер Юнайтед”, “Шальке”.

Айни пайтда ушбу босқичгача етиб келган жамоаларининг босиб ўтган йўллари намойиш этилмоқда. 

Демак, қуръа ташлаш маросими старт олмоқда. 

"Атлетико" - "Лестер"

"Боруссия Д" - "Монако"

"Бавария" - "Реал"

"Барселона" - "Ювентус"

 Чорак финал жуфтликлари шу тариқа кўриниш олди. Яна бир неча дақиқалардан сўнг ЕЛ 1/4 босқичдаги рақиблар билан танишишингиз мумкин.


Ана энди ЕЛ чорак финалига қуръа ташлаш маросими бошланмоқда. Қани бошладик.  

"Андерлехт" - "Манчестер Юнайтед"

"Сельта" - "Генк"

"Аякс" - "Шальке"

"Лион" - "Бешиктош"

Шу тариқа, ЕЧЛ ва ЕЛда чорак финал жуфтликлари маълум бўлди.