ЕЧЛ ва ЕЛда ярим финал дастлабки ўйинини кимлар ўтказиб юборади?

1 май, 22:10 782

ЕЧЛ ва ЕЛда ярим финал дастлабки ўйинини кимлар ўтказиб юборади?

2-3 май кунлари ЕЧЛ, 4 май куни эса Европа лигасининг дастлабки ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади. Эртага Мадридда “Реал” “Атлетико”га қарши баҳс олиб борса, 3 май оқшомида “Монако” ўз майдонида “Ювентус”ни қабул қилади.

4 май санасида эса “Сельта” – “МЮ” ва Аякс” – Лион” ўйинлари бўлиб ўтади.

Ярим финалнинг дастлабки ўйинини дисквалификация сабаб Сами Хедира(“Ювентус”), Ник Виргевер(“Аякс”) ва Йоэл Велтман(“Аякс”)лар ўтказиб юборишлари лозим эди.

Бироқ, 2014/15 йилги мавсумдан эътиборан ярим финалда тўп сурадиган футболчилар “тозалананишади”. Йа`ни уларнинг карточкалари бекор қилинади. Шундай экан, ярим финалнинг барча жамоасида дастлабки ўйинда карточкалар билан боғлиқ ҳеч қандай йўқотишлар мавжуд эмас.