ЕЧЛ янги мавсумига қачон қуръа ташланади

УEФА янги мавсумда Европа Чемпионлар лигасида бўлиб ўтадиган барча қуръа ташланадиган саналарни эълон қилди.

Унга кўра, 4 август куни саралашнинг плей-офф босқичига қуръа ташланса, 24 августда гуруҳ босқичи  учун қуръа ташланади.

11 декабрда 1/8 финалда ўзаро тўқнаш келадиган жамоалар номи маълум бўлади. Келгуси йилнинг 16 мартида чорак, 13 апрелда эса ярим финал ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!