ЕЧЛга чиқмасанг, пул ҳам йўқ!

10 май,2017, 22:00 795

ЕЧЛга чиқмасанг, пул ҳам йўқ!

“Football Leakes”нинг хабар беришича, Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси бу мавсум якунларига кўра, Европа Чемпионлар лигасига чиқиш ҳуқуқини қўлга кирита олмаса, 85 млн фунтдан қуруқ қолади.

Гап шундаки, “МЮ”нинг техник ҳомийси “Аdidas” жамоа ЕЧЛга чиқа олмаган тақдирда 20 млн фунтдан қуруқ қолишини олдиндан айтиб ўтган. Қолган 65 млн фунт эса УEФА томонидан бериладиган турли бонуслар эканлиги келтириб ўтилган.

Айни вақтда “қизил иблислар” ЕЧЛга чиқиши учун АПЛда кучли тўртликка кириши ёки Европа лигасида ғолиб чиқиши талаб этилади.