ЕЧЛнинг 1-турида рекорд ўрнатилди

14 сентябрь, 09:10 574

ЕЧЛнинг 1-турида рекорд ўрнатилди

2017/18 йилги УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг илк тури рекорд билан якунланди. Аниқроғи, дастлабки турда бўлиб ўтган 16та учрашувда жами дарвозаларга 54та тўп киритилган.

Қайд этиш лозимки, сешанба кунги баҳсларда ҳаммадан кўп гол киритилди (28та). Шу куни ПСЖ “Селтик”ни 5:0 ҳисобида енган бўлса, “Корабоғ” ўз майдонида “Челси”дан жавобсиз 6та гол қабул қилиб олди.