Эден Азар: Мен Месси даражасида эмасман

4 апрель, 15:55 535

Эден Азар: Мен Месси даражасида эмасман


“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар ўзини “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси билан тенглаштира олмаслигини айтиб ўтган.

Мен учун замонавий футбол афсоналари - Роналдиньо, Зидан ва Рикельме. Кейин эса Месси. Унинг тўп билан ҳаракатлари бутунлай ўзгача. Мен ўзимни унга тенглаштира олмайман. Буни бошқалар қилиши мумкин, – дейди Азар.

Hazard_vs_Messi

Мен шунча мухлисларни хурсанд қилишни хоҳлайман. Одамлар стадионларга келиб, футбол ва спектаклдан завқ олишларини истайман. Ўйинчиларнинг вазифаси уларни хурсанд қилиш.